Италия чемпионатининг 35-турида амалдаги титул соҳиби «Ювентус» ҳамшаҳари «Торино» билан муроса (1:1) йўлини танлади. Туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду бош билан гол уриб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолади. Мазкур гол 34 ёшли футболчининг клуб миқёсида бош билан урган юбилей 100-аниқ зарбасиг айланди. Аввалроқ, Роналду «Интер» дарвозасига клуб миқёсидаги юбилей 600-голини киритганди.
Роналдунинг «Торино»га урган голини томоша қилинг: