Фаластин ва Исроил ўртасида янги уруш ҳаракатлари бошланди…

0

 

Охирги 24 соат ичида бир ойлик тинчлик ҳолатидан сўнг Ғазо секторида янги уруш ҳаракатлари кузатилди. «ХАМАС» бир кеча-кундузда Исроил томонга 450 марта ракета ҳужумларини амалга оширган. Ўз ўрнида исроилликлар бу ташкилотнинг жами 220 та объектларини ўққа тутган. Сўнгги хабарларга кўра, ҳужумлар натижасида Исроил тарафдан икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши оғир яраланган. Фаластин томондан эса тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатилган.

Фаластинликлар учирган ракеталар Исроил жанубидаги Ашкелон шаҳрини вайрон қилган. Шаҳарга олиб борувчи магистрал йўлда ҳам фаластинликлар йўллаган ракеталардан бири ҳаракатда бўлган автомобилга яқин ерда портлаган. Автомобилни аёл киши бошқариб кетаётган экан. Уни ҳам оғир аҳволда касалхонага олиб кетишган. Исроилликларнинг ишонч билан таъкидлашича, улар террор гуруҳи деб атаётган «ХАМАС»нинг жами 8 нафар аскари ўлдирилган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз қўшинларига ҳужумларни тўхтатмаслик ҳақида фармон берган.

— Биз ўз тинчлигимизни сақлаш учун Фаластинга ҳужумлар уюштиришда давом этамиз, — деди Нетаньяху. — Биз албатта террорчиларни йўқ қиламиз…

 

 

loading...