Грин-карта билан АҚШга борган ўзбек болакайи фожиада ҳалок бўлди

0

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги 2 май куни Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида 2015 йил 16 декабрь куни туғилган Ўзбекистон фуқароси Э.Ш.нинг автоҳалокатда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

4 ёшга эндигина тўлган бу болакай АҚШга ота-онаси билан грин-карта орқали кетган экан. ТИВ консуллик хизмати марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва АҚШнинг 35 та штатида истиқомат қилувчи фуқароларимизга боғланиш учун ўз телефон рақамларини тақдим этишган.