Ўзбекистон Президенти Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг «Шереметьево» аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Москванинг Шереметьево аэпортига ёнаётган самолёт қўнган. Айтишларича, уни чақмоқ урган. Борт ичида 78 киши бўлган, камида 12 киши ҳалок бўлган ва 6 киши жабрланган.