Бугун барча ишчилар 1 соат олдин кетиши керак!

0

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Бу дегани, кечки соат 18:00 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.

loading...