«Газель» пиёдани пиёдалар йўлакчасида уриб юборди!

0

5 май куни соат 20.00да Юнусобод туманининг А.Темур кўчасида 37 ёшли «Газель» ҳайдовчиси Пётр пиёдалар йўлакчасида бир аёлни уриб кетди. Оқибатда пиёда – 32 ёшли Муқаддас исмли аёл тан жароҳати олгани туфайли шифохонага ётқизилди.

Мазкур йўл ҳаракати ҳодисасига ҳайдовчининг пиёдани кўрмасдан машинасини орқага ҳайдагани сабаб бўлган.

Ҳурматли пиёдалар! Йўлларда эътиборлироқ бўлинг! Йўлнинг ҳам пиёдаларга мўлжалланган жойидан ўтишни унутманг!

loading...