“Реал Мадрид” Мбаппени 280 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олмоқчи!

0

The Sun нашри бугун тарқатган сўнгги хабарлардан бири футбол оламида навбатдаги “бомба” портлаши эҳтимоли мавжудлигидан дарак бермоқда. Нашрнинг ишончли манбааларга таяниб маълум қилишича, “Реал Мадрид” клуби Франциянинг “Пари Сен-Жермен” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени 280 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олиш ниятида таклиф юборган.

Маълумотларга қараганда, ушбу трансфер “қаймоқранглилар” бош мураббийи Зинедин Зидан талаби билан амалга ошиши мумкин. Агар ушбу трансфер расман тасдиқланса, бу футбол тарихидаги энг қиммат харидга айланади.

Эслатиб ўтамииз, бразилиялик Неймарнинг 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан “ПСЖ”га кўчиб ўтиши ҳозирча энг оламшумул трансфер мақомини эгаллаб турибди.