Япония шаҳзодасига суиқасд уюштирилди…

0

 

Япония полициячилари яқинда 12 ёшли шаҳзода Хисахитога пичоқ ёрдамида суиқасд уюштиришга уринган кимсани қўлга олишди. Маълумот беришларича, у 56 ёшли Каору Хасэгава бўлиб, шаҳзоданинг жонига у ўқийдиган мактабда қасд қилишни режалаштирган экан. Аммо синфхонага кириб борганда, шаҳзода йўқ эди. Шунинг учун пичоқни Хисахито ўтирадиган парта устида қолдирди.

Тергов жараёнида Хасэгава айтганки, бу ишга Японияда тахтни меросхўрга топшириш анъанаси бузилган. Бу мамлакат янада тараққий этишига халал беради. Шу сабабдан у шаҳзодани ўлдиришга бел бойлаганмиш…

Қотил синфхонага кириб келганда, шаҳзода синфдошлари билан жисмоний тарбия дарсида бўлган. Бундан келиб чиқадики, қотил шаҳзоданинг дарс жадвалини ўрганишга улгурмаган.

Японияда тахтни бошқа қироллик ва подшоликларда бўлгани каби ҳукмдорнинг эркак қариндоши бўлмиш шаҳзода эгаллайди. Хисахито ҳозирда тахтнинг ягона меросхўри ҳисобланади.

 

loading...