Бугун 9 май куни ўзбек актёри ва дубляж режиссёри Мирғиёс Соатов оламдан ўтди…

0

 

Мирғиёс Соатов 82 ёшида ёруғ дунё билан видолашди. Расмий маълумотларга қараганда, машҳур актёр ва режиссёр юрак хуружидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Мирғиёс Соатов таниқли ўзбек актрисаси Тўти Юсупованинг турмуш ўртоғи эди. Икки ўғлини тупроққа топширгач, Мирғиёс отанинг юрагида жиддий муаммолар пайдо бўлган экан.

Биз ҳам марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни изҳор этиб қоламиз. Мирғиёс Соатовни Оллоҳнинг ўзи раҳматига олсин! Омин!

 

 

loading...