Ўзбекистон U-16 ва U-19 терма жамоалари Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди. Тақвим ҳам маълум (+фото)

0

Бугун, Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартирасида U-16 ва U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон U-16 терма жамоаси саралашнинг «B» гуруҳида Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистонга қарши баҳс олиб бориши маълум бўлди. Саралаш ўйинлари шу йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади. 11та гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган терма жамоалар қаторида 4та энг яхши кўрсаткичга эга иккинчи ўрин соҳиблари ҳам қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишади.

Шунингдек, бугун U-19 Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига ҳам қуръа ташланди. Унга кўра Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз саралаш баҳсларини «F» гуруҳида Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Афғонистон терма жамоаларига қарши ўтказади. Саралаш ўйинлари шу йилнинг ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

loading...