АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши авж олмоқда

0

АҚШ ва Хитой ўртасида тобора “аланга олаётган” савдо урушида навбатдаги қадамлар ташланмоқда. Яқинда қўшма штатлар ҳукумати томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан бож тўловларини ошириш бўйича қарор кучга кирди.
Аслида бож тўловларини 10 фоиздан 25 фоизга ошириш тўғрисида қарор жорий йилнинг 1 январида қабул қилинган ва 10 майдан эътиборан кучга кириши белгиланган эди.
Вашингтон ушбу муддат давомида Хитой ҳукумати ён беришига умид билдирган бўлиши мумкин. Бироқ, сўнгги маълумотларга қараганда, расмий Пекин буни ҳаёлига ҳам келтиргани йўқ. Аксинча, АҚШ томонидан божларнинг оширилишига нисбатан муносиб жавоб қайтаришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу қандай юз бериши эса тез орада маълум бўлади.

loading...