Тошкент бозорларида қизил, сариқ, сиёҳранг жўжалар сотувга чиқди! (+Фото)

0

Бу дунёда мўъжизалар бўлмайди, деган одамлар бекорларни айтишибди. Ҳозирга илм-фан, техника ривожланган замонда мўъжиза биз истаганимиздан ҳам кўра кўпроқ содир бўлади. Масалан, икки кун аввал Ўрикзор савдо марказига борганимизда мен қизил, сариқ, ҳаворанг, сиёҳранг каби бир неча хил рангдаги митти жўжалар сотилаётганига кўзим тушди. Улар шундай ажойибки, худди юмшоқ ўйинчоқларга ўхшайди. Қўлингга олиб, юзларингга босгинг келади.

Эгасини шунча саволга тутсам ҳам миқ этиб жавоб берай демайди. Билиб олганларим икки-учта маълумот, холос. Бу митти жўжачаларнинг нархи 10 минг сўмдан экан. Улар асосан қарға билан хонаки товуқни чатиштириш орқали дунёга келган. Бундан ташқари, жўжачаларни очиб чиққанидан уч кун ўтиб бўяшган ва бу бўёғи уларнинг танасида уч ойгача сақланиб туриши кафолатланган. Даромад илинжида нималарни ўйлаб топишмайди-я, одамлар!

 

 

loading...