Порошенкога Украина янги президенти иккита лавозимни таклиф этиши мумкин…

0

 

Украинанинг яқинда халқ тарафидан сайланган янги президенти Владимир Зеленский амалдаги президент Петр Порошенко ҳақида тўхталиб, агар ўзи хоҳласа, фаолиятини тугаллагандан кейин янги лавозим таклиф этилишини таъкидлаганди. Мана, куни кеча Порошенкога ваъда этилган икки лавозим расман эълон қилинди. Албатта уларни Зеленский эмас, балки миллиардер Игорь Коломойский эълон қилди. Унинг айтишича, Порошенко президент сифатида фаолиятини якунлагач, ё ташқи ишлар вазири, ё Украинанинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси лавозимини эгаллаши мумкин. Коломойский яна шуни айтиб ўтдики, Порошенко етакчилигидаги партия Олий Радада мухолифатчи сифатида фаолият юритади. Коалицияга қўшиб олинмайди.

 

loading...