Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 13 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизга эринчоқлик катта зарар етказади. Фаол бўлинг, иш ва яна иш қидиринг. Ўз кучи билан эзгу мақсадларга етганларга фақат ҳавас қилинг. Сиз ҳам уларга ўхшашга ҳаракат қилинг. Албатта уддалайсиз. Атрофдагилардан кўп нарса талаб қилманг. Улар аслида сиздан қарздор эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида тажрибангиз ва малакангизни оширишингиз лозим. Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

13 май куни хоҳ оилада бўлсин, хоҳ бизнесда бўлсин, барча муаммоларни қонунга бўйсунган ҳолда бартараф этишингиз талаб этилади. Таваккалчилик, шошма-шошарликка йўл қўя кўрманг. Гўшт маҳсулотлари ва оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилишингиз керак. Агар дарҳол парҳез бошламасангиз, оқибати яхши бўлмайди. Спиртли ичимликлар истеъмолини буткул унутинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Оиласизлар бугун кимнидир севиб қолиши кутилади. Табриклаймиз. Бу биринчи муҳаббатингиз бўлса, қадрига етинг. Лекин суйганингизни идеаллаштириб ҳам қўйманг. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор. Янги усул ўйлаб топиб, шунинг ёрдамида муаммоларни бартараф этишингиз тавсия этилади. Бировлардан қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай эгаларига қайтаринг. Ўзингизга яхши.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

13 майда оила аъзоларингиз бошингизга янги ташвишларни ағдаришлари мумкин. Сиз эса саховатли ва меҳрибонсиз. Муаммоларни бўйнингизга илиб қўя қоласиз. Иш жойингизда сифатли иш бажарганингиз учун мукофот беришса керак. Саёҳатга чиқишни режалаштирганлар ҳам бугун муваффақият қозонишади. Аммо саёҳатга ёлғиз отланишингиз керак эмас. Албатта ёнингизда ҳамроҳ бўлиши шарт.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Қачонлардир ўзингиз кўнгил берган инсонни бугун кўчада учратиб қолишингиз мумкин. Бир кўнглингиз ҳаммасини бошидан бошлашни истайди. Бироқ бу фикрдан воз кечинг. Охири яхшилик билан тугамайди. Иш жойингизда ишларингиз ҳақиқатан бароридан келади. Қолаверса, бугун мукофот пули олишингиз, янги лавозим эгасига айланишингиз кутилмоқда. Организмни жисмонан зўриқтиришдан тийилинг. Бу саломатлигингизга путур етказади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

13 май куни молиявий аҳволингиз ҳаётга, дунёга оптимист назари билан боқишингизни таъминлайди. Пулингиз ростдан ҳам кўп бўлади. Қимматбаҳо жиҳозлар, буюмлар сотиб олишни мўлжаллайсиз. Шунга табиат қўйнида дам олишни ҳам қўшиб қўйинг. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, бугун шериклар билан муносабатларингиз янада яхшиланиш палласига киради. Айрим тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида фойдали шартномалар имзолаши, конференцияларда иштирок этиши ва хориж сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Ишсиз қолмасликдан, бойиб кетишдан умидингиз бўлса, дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Тўғри, қидиришингиз билан топилиб қолмайди, сабр билан ҳаракатлар содир этишингиз керак. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда эҳтиёт бўлинг. Шахсий ҳаётингизда майда кўнгилсизликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Ёлғиз қолинг. Шу нарса муаммо ижобий ҳал бўлишида асқотади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

13 майда бирор ишга катта пул тикишдан тийилинг, йўқотишга юз тутасиз. Гарчи юрагингиз безовталаниб, ҳовлиқиб кетаётган бўлса-да, мўмай даромаддан умид қилаётган бўлсангиз-да, бу ишни қилманг. Оилавий ҳаётда яқинларингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Даҳанаки жанжаллар, баҳслар, аччиқ-тирсиқларга барҳам беринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Режимни бузманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Куннинг биринчи ярмида сурункали хасталиклар қўзғалиш хавфи бор. Бу магнит бўронлари натижасида бўлиши ҳам мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Иммунитетни зудлик билан кўтариш ҳаракатига тушишингиз керак. Табиат қўйнида дам олинг, муолажалар олишни бошланг. Кўпроқ дам олинг. Баъзи дўстларимиз кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилмоқда. Сафар сизга моддий манфаат ҳам келтиради. Омадингизин берсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

13 май куни ташқи кўринишингиз ва имижингизни ўзгартиришингиз керак бўлади. Бу, шубҳасиз, аёлларга, қизларга тааллуқли. Агар эрталабдаёқ гўзаллик салонига мўралаб ўтсангиз, кечга қадар кайфиятингиз позитив ҳолатда бўлади. Молиявий масалада янги даромад манбаини топасиз. Ишда эса мартабани оширишга ҳали фурсат етмади. Кун давомида фақат яхши инсонлар билан тиллашинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Дўстлар, ҳамкасблар орасида сизга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад қилувчилар топилади. Айниқса, ҳасад қиладиганлар бугун ҳунарларини очиқ намойиш эта бошлашлари мумкин. Лекин хавотирга тушманг. Улар ич-этини еяверсин. Сизга Оллоҳ бераверсин. Муҳаббатда кўп нарса ўзгариб кетиши кутилади. Суйганингизнинг янги жиҳатларидан воқиф бўласиз. Шахсий сирларингизни ҳеч кимга айта кўрманг, кўз тегади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Молиявий масала ва рўзғор икир-чикирларига оптимистларча муносабатда бўлинг. Атрофдагиларнинг айримлари билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кўнгли қоралардан нарироқ бўлинг. Ғийбатчилар кўзига кўринмай турганингиз маъқул.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади