Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

0

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

???? автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

???? транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

???? ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

???? орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

???? аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

???? аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

«huquqiyaxborot» каналидан олинди.