«GM Uzbekistan» компанияси фуқароларни огоҳлантирди!

0

Кўпгина огоҳлантиришларга қарамай, бугунги кунда фуқароларга янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан уларнинг маблағларини ўзлаштираётган фирибгарларлик ҳолатлари ҳали ҳамон учраб турибди.

Улар турли лизинг ва кредит ташкилотлари кўринишида харидорларга автомобиль таклиф қилиб, уларнинг маблағларини ўзлаштирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан уларнинг фаолиятларига чек қўйилаётганига қарамай бу каби ҳодисалар давом этмоқда.

“GM Uzbekistan” АЖ янги автомобиль харид қилиш истагида бўлган харидорлардан огоҳ бўлишни ҳамда фақатгина компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишни сўраб қолади.

Компания расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати билан компания расмий сайтининг ушбу ҳаволасида танишиш мумкин:  http://gmuzbekistan.uz/dillers/cat/1

Бу каби қонунга ҳилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол компаниянинг 78 141 77 77 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз сўралади.

loading...