Ҳаққоний статистика: Автомобиль йўлларининг 70 фоизи қониқарсиз ҳолатда

0

Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги автомобиль йўлларининг ҳолати ўта ёмонлигича қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳудуд жамоатчилиги билан учрашувда фикр билдирган.

Informburo хабарига кўра, давлат раҳбари ҳозирги вақт бу ҳудуддаги автойўлларнинг 70 фоизи қониқарсиз ҳолатда эканини таъкидлаб, мамлакат ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият мутасаддиларига тегишли топшириқлар берган.

Бу хабарни ўқиш мобайнида ўзимизнинг автомобиль йўллари ҳам беихтиёр кўз олдимга келди. Айниқса, довон орқали вилояти томон йўлга чиққан йўловчилар ҳайдовчиларнинг «ямага тушиб» болохонадор қилиб сўкинишларига кўп бор дуч келишади. Зора мана шу йўлларга ҳам мутасадди ташкилотларнинг назари тушиб, тузалса…

loading...