Фарзандларингизга ўқиб беринг: “БЎРИ ВА МУШУК…”

0

 

 

Ўрмондан қишлоққа ҳаллослаб чопиб
Кириб келди бир кун очофат Бўри.
Меҳмон бўлиб эмас – бир паноҳ топиб –
Ўзин қутқармаса – қурийди шўри.

 

Орқадан овчилар този қувдириб
Бўрининг жонини олишди роса.
Кошкийди биронта эшикка кирнб
Кўздан яшириниб жонин сақласа.

 

Аммо дарвозалар бариси қулфлоқ,
Бўривой ҳар томон аланглаб шу чоқ –
Кўзи тушди девор узра Мушукка,
Бошлади шу замон ялинишликка:

 

“Мушукжон, жон дўстим, айта қол тезроқ,
Бунда деққонлардан ким раҳмдилроқ?
Ҳу, қувиб келяпти кўп овчи, този,
Мени душманлардан яширсин ҳозир”.

 

“Ундай бўлса, тезроқ Степанга чоп,
Кўп раҳмдил одам”,- дер Мушук шу топ.
“Йўғ-э, чанг солганман унинг қўйига”.
“Балки Демъян қўяр сени уйига?”

 

Қўрқаманки, қасдин олар у мендан,
Тортиб кетган эдим эчкисин зимдан».
“Трофимга бор-чи?”- “Худо сақласин,
Баҳорда егандим унинг тўқлисин».

 

“Аҳволинг чатоқ-ку! Эҳтимол, Клим…”
“Ох, дўстим, бузоғин қилганман тилим…”
“Ўҳ-ҳў, ишинг беш-ку, қара-я, қуда –
Сен бутун қишлоқни туллабсан жуда.

 

Мени яширсин, деб чекма оҳу воҳ,
Бунда тополмайсан ўзингга паноҳ.
Барча ҳаракатинг кетар беҳуда.
Ўзингнинг қилмишинг – ўзингдан кўргин,
Нима эккан бўлсанг – ўшани ўргин”.

КРЫЛОВ И.А

 

 

 

 

 

loading...