Дзюдо. Абдулла Тангриев спортга қайтишини олтин медаль билан нишонлади

0

Уч кун давомида Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг 100 кг.дан юқори вазн тоифасидаги дзюдочилар баҳсида қатнашган Абдулла Тангриев финалда  Ҳусниддин Ҳусанов устидан ғалабага эришиб, спортга қайтишини  олтин медаль билан нишонлади.

Ушбу вазннинг бронза медаллари эса Муҳриддин Бўтаев ҳамда  Ихтиёр Холмуродовга насиб этди.