Россиялик актёр Дмитрий Марянов ўлимининг янги сабаби ошкор қилинди

0

Россия тергов қўмитаси актёр Дмитрий Марянов даволанган ва вафот этган реабилитация марказининг бошлиғига қарши жиноят иши бўйича терговни якунлади, деб хабар берди«Газета.ru»

Терговдан маълум бўлишича, «Феникс» реабилитация маркази эгаси Оксана Богданова Маряновнинг ташхиси ҳақида билар эди ва шунга қарамай унинг ўз муассасасида даволанишни давом эттиришни хоҳлади.

«У хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни тақдим этганлик ва инсон ўлимига сабаб бўлганликда айбланмоқда»,— дейилади хабарда.

47 ёшли театр ва кино актёри Дмитрий Марянов 2017–йилнинг 15 октябрь куни вафот этган. У Москва яқинидаги спиртли ичимликларга қарам бўлган кишилар учун мўлжалланган «Феникс» реабилитация марказида даволанаётган пайтда вафот этган. Ўшанда актёрнинг қандай препаратларга қарши кўрсатмаси борлиги инобатга олинмай, укол қилинган.