Ўзбекистон суперлигаси. Тошкент дербисига Муроджон Аҳмадалиев ташриф буюриб, 12 ёшли ҳаста қизалоқни хурсанд қилди (+фото)

0

Ўзбекистон чемпионатининг 9-турида «Локомотив» ўз майдонида «Бунёдкор» билан тўқнаш келди ва учрашувда ҳисоб (0:0) очилмади.

ЎзПФЛ ташаббуси билан Суперлига клублари иштирокида «Саратондан соябон бўл» акцияси ўтказиб келинмоқда. Шу боис бугунги ўйин олдидан ўзига хос акция ўтказилди. Бунда «Локомотив» ПФК ёрдам беришни мақсад қилган саратон касаллиги билан курашиб келаётган 12 ёшли Рўзибоева Шаҳзода билан мамлакатнинг таниқли боксчилартдан бири Муроджон Аҳмадалиев рамзий маънода майдон марказидан ўйинни бошлаб беришди.

«Локомотив» – «Бунёдкор» учрашувига ташриф буюрадиган саховатпеша мухлислар учун стадионга кираверишда эҳсон қутиси ҳам ўрнатилди.

Шунингдек, ЎзПФЛ томонидан Шаҳзодага 3 млн. сўм ҳадя этилди.