Бокс. Мағлубиятсиз келаётган Шоҳжаҳон Эргашев кейинги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

0

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг кейинги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди. Бу ҳақида Эргашев instagram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали хабар берган.

«Авваломбор, барчангизни Рамазон ойи билан табриклайман. Ўн еттинчи жангим 9 июнь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Бўлажак беллашувда қўллаб-қувватлаб турасизлар деган умиддаман«, – дейди спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев шу пайтгача 16 бор рингга кўтарилган бўлиб, уларнинг барчасида (14 нокаут) ғалаба қозонган. Бўлажак рақиби ким бўлиши ҳақидаги маълумот яқин кунларда аниқ бўлади.

loading...