МЎЪЖИЗА» ЁКИ СМС ФИТНАСИ…

0

 

«…агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз мўъжиза содир бўлади.» У СМСни ўқиб бўлгач, бир қанча одамга юборди. Бироздан сўнг кайфияти бузилди:

-Қани, ҳеч қандай мўъжиза содир бўлмади-ку?

Ёнидаги синглиси ҳазил аралаш:

– Шуни англаб етганингизнинг ўзи бир «мўъжиза» эмасми?, -деди пичинг билан опасига…

ИБРАТ:  Охирги пайтлар шунақа СМСлар кўпайиб кетди: “Шу СМСни фалон кишига юборсангиз фалон иш бўлармиш ёки бўлмасмиш, юбормасангиз бало-офат  келармиш…” ва ҳ.к. Содда кишилар дарҳол бунга ишониб, СМС тарқатишга тушиб кетишади. Бу иймон сустлигининг ва илмсизликнинг оқибатидир…

Аллоҳ таолога иймон келтирган ва таваккал қилган киши ҳеч қачон унинг тақдирини аллақандай бир СМС ўзгартиришига ишонмайди. Бу Ислом душманларининг бир фитнаси бўлиб, улар бундай СМСларга Аллоҳнинг, пайғамбарларнинг номларини, диний ибораларни қўшиб юборадилар. Албатта, бу ёлғон СМСлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди, аммо, энди шунга ишонган содда кишиларнинг қалбида Аллоҳга, пайғамбарларга, динга нисбатан шубҳа пайдо бўлади, “ахир ваъда қилинган нарса содир бўлмади-ку?” дея иккилана бошлайди, иймони сусайиб кетаверади…

Азизлар, бунчалар кўп содда бўлмайлик, бундай СМСларга ишонмайлик ва уларни тарқатмайлик, ўзимиз истамаган ҳолда дин душманларига кўмакчи бўлмайлик. Барибир тақдиримизда ёзилганидан бошқаси бўлмайди!

Агар чин мусулмон бўлса, одам фақат Оллоҳга ишонади. Оллоҳнинг фармонисиз тикон кирмаслигига иймон келтиради. Неки сўраса, унинг ўзидан сўрайди. Ҳозироқ истагимни бажо айлайсан дея шарт қўймайди. “Қани мўъжиза? Содир бўлмади-ку! Оллоҳ бизни алдадими?”, деган саволларга ўрин қолдирмайди.

Астағфирилло!!!

 

loading...