Болаларингизга ўқиб беринг: “НОШУД АЙИҚ”

0

 

Деққоннинг арава дўғасин ясаб

Яхшигина пулга сотишин кўриб,

(Бу иш чидам, ҳунар этади талаб)

Айиқ ҳам бу ишга гўё қўл уриб

Яшамоқчи бўлди, қаранг, бир замон.

 

Қасиру қусурга тўлди-ку ўрмон.

Қанча дарахтларни қилса-да нобуд

Айиқвой ношуд –

Уддалай олмади деққон ҳунарин.

 

Маслаҳат олай деб келди у сарп:

«Сабаб нимайкин, билмадим, қўшни,

Менга дош келолмас ҳар қандай дарахт,

Ҳеч бука олмадим дўғага фақат,

 

Ахир, сири нима, айтгил, бу ишни?»

«Сирими? — дер деққон, — Сабр ва чидам,

Бу нарса аслида сенда йўқ, ошнам».

 

 

loading...