“Ҳаёт ранглари” – болалар кўргазмасида кўзлари ёниб турган фаришталар (+Фото,Видео)

0

Болаларнинг ёниб турган кўзларига боқиб , уларни фариштага қиёслагинг келади. Бу соф юрак эгалари митти қўллари ила ҳаёт рангларини тасвирлашга интилганлари нақадар беғубор.

Тошкент фотосуратлар уйида «Colibri» рассомчилик мактаби ўқувчиларининг “Ҳаёт ранглари” номли бадиий кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси, Тошкент Фотосуратлар уйи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда «Cолибри» рассомчилик мактаби билан ҳамкорликда уюштирилди. Экспозитсияга 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчиларнинг 80 дан зиёд ижодий ишлари қўйилган. Ёш рассомларнинг ижодий ишлари  турли мавзу ва жанрларда яратилган. Она табиатга муҳаббат мавзуидаги суратлар  уларни бир-бирига узвий боғлаб туради. Олам гўзаллиги, қушлар жозибаси, гуллар нафосати, жониворларга бўлган меҳр болалар нигоҳи билан ўзига хос ифода этилган. Болаларнинг ёниб турган кўзларига боқиб , уларни фариштага қиёслагинг келади. Бу соф юрак эгалари митти қўллари ила ҳаёт рангларини тасвирлашга уринганликлари нақадар беғубор. Юртимизда айнан мана шундай, болаларнинг руҳини кўтарадиган санъат намойишларини тез-тез уйиштириш лозим.

loading...