Собиқ газ ходими фирибгарлик қилиб қўлга тушди

0

Жорий йилнинг 16 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Тошкент вилояти бошқармаси, Нурафшон шаҳар ва Ўртачирчиқ туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро З.У.нинг аризасига кўра, “Газдан бўлган 6,9 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бераман”, деб, 2018 йилнинг август ойида 1,6 млн сўм пул, 2019 йилнинг март ойида 300 минг сўм пул олиб, қарздорликни бартараф қилмасдан, яна 1,5 млн сўм пул талаб қилган Илҳом исмли шахсни текшириш учун тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, “Ўртачирчиқ тумангаз” филиали собиқ ходими Д.Ш. аризачи З.У. дан табиий газ қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан яна 1,5 млн сўм нақд пулларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.