АҚШ Жулиан Ассанжга нисбатан 17 та ҳолат бўйича айблов эълон қилди

0

АҚШ Адлия вазирлиги Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжга нисбатан 17 та ҳолат бўйича айблов эълон қилди. Уларнинг барчаси АҚШ миллий хавфсизлиги билан боғлиқ маълумотларни ноқонуний равишда қўлга киритиш ва эълон қилиш билан боғлиқ.
Ҳозиргача расмий Вашингтон томонидан Ассанжга Пентагон компьютерлар тармоғи ҳимоясини бузиб кириш айби қўйиб келинарди.
Янги эълон қилинган айбловлардан сўнг айни пайтда Буюк Британияда бўлиб турган Wikileaks асосчиси АҚШга экстрадиция қилинадиган бўлса, уни аввал тахмин қилинганидан анча оғирроқ жазо кутаётганлигидан далолат беради. Айбловларнинг ҳар бир пункт бўйича Ассанжга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда. Бу эса умумий муддат 170 йилни ташкил этишини билдиради.
Ассанжнинг адвокати Барри Поллак мижозига нисбатан қўзғатилган ушбу жиноий иш келгусида АҚШ ҳукумати кирдикорларидан жамиятни хабардор қилишга уринган
ҳар қандай журналист учун жиддий хавф борлигининг расман тан олиниши бўлишини таъкидламоқда.

loading...