Бокс. Санжарбек Раҳмонов тўйидан олдин Лас-Вегасда жанг ўтказади

0

GoSport’нинг маълум қилишича, профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Санжарбек Раҳмонов (11-2-1, 5 КО) сентябрь ойида бўлиб ўтадиган тўйи олдидан навбатдаги жангини ўтказади.

Унга кўра, Раҳмонов 28 июнь куни ўзининг 15-жангини ўтказади. Мазкур бокс кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги афсонавий «Mandalay Bay» саройида бўлиб ўтади. Ҳозирча Санжарбекка ким рақиблик қилиши номаълум бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, Раҳмонов енгилмас Флойд Мейвезернинг промоутер компаниясида фаолият олиб боради.

loading...