ММА. Ҳабибнинг бўлажак рақиби: «Уни таслим этганимдан кейин Абу-Дабидан қочиб қолишим керак бўлади»

0

UFC’нинг енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион Дастин Порье (31-25-5) ушбу вазннинг мутлақ чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши бўлажак тўқнашув ҳақид афикр билдирди.

«Ҳабибда ғалабалар серияси 27-0 ва биз мусулмон давлатида жанг қиламиз. Унинг устидан зафар қучганимдан кейин тезда Абу-Дабидан қочиб кетишим талаб қилинади. Ғалабамдан кейин мени жуда ёмон нарсалар кутаётган бўлиши мумкин. Шуни биламанки, бу хавфли бўлади. UFC ташкилоти хавфсизлик чораларини кучайтирадиган бўлса, бунга ҳеч ҳайрон бўлмайман», – дея қайд этган 30 ёшли америкалик жангчи.

loading...