ЎЙНАШИНИ ЎЛИМГА ЕТАКЛАГАН ИМОМ…

0

 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида фожиа содир бўлди. 33 ёшли Нургиза исмли аёл, уч боланинг онаси ўзини осиш орқали жонига қасд қилди. Нега?..

Маълум бўлишича, аёл 40 яшар маҳаллий имом билан хуфиёна учрашиб юрган. Қўшнилар эса яқинда бу ҳақда аёлнинг қонуний эрига шипшитишган. Айтишганки, аёл дунёга келтирган учинчи фарзанди ўша имомдан туғилган. Даҳшат шундаки, имомдан бу ҳақда сўрашганда, у ҳаммасини тан олди. Аёл билан хуфиёна учрашиб келганини ҳам, у эрига кўнгилсизлигини ҳам, бола ундан эканини ҳам яшириб ўтирмади. Нургиза эса номус азобига дош бера олмай ўзини осиб қўя қолибди.

Ё алҳазар! Аёлни-ку, қўйиб турайлик. Агар худонинг уйига кириб беш вақт намоз ўқийдиган, Қуръони Карим оятларини тилга оладиган, барча мусулмонлар имом сифатида қадрлайдиганлар ҳаром ишга қўл уришдан қўрқмаса, бошқалардан нима кутсин бу дунё?..

Астағфирилло!!!

 

 

loading...