Хитойда 14 та бармоқли қиз ортиқча бармоқларидан халос бўлди…

0

 

Хитойнинг Ляонин вилояти Шэньян шаҳрида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган уч яшар қизчанинг қўлларида ўнта эмас, ўн тўртта бармоқ бор эди. Яқинда врачлар жарроҳлик йўли билан ортиқча бармоқларни олиб ташлашди.

Айтишларича, қизалоқнинг аждодлари ҳам худди шундай нуқсон билан яшашган. Аммо врачларга бериш учун пуллари бўлмагани боис шундайлигича яшаб ўтган.

— Қизалоқнинг ҳар бир қўлида иккитадан ортиқча бармоқ мавжуд эди, — дейишмоқда врачлар. — Бунақаси камдан кам ҳолларда бўлади. Бироқ биз қизалоққа ёрдам бера олдик. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди…

Тиббиётда бу ҳолат полидактилия деб аталиб, хасталик нафақат одамлар, балки от, мушук, итларда ҳам учраб қоларкан.

 

 

loading...