Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари афғонистонлик наркотикфурушларни қўлга олди…

0

 

Яқинда афғонистонлик Оқмурод Қурбон ўғли (1984), Абдулманнон Муҳаммадназар ўғли (1997)  қўлга олинди. Улар Сурхондарё вилоятидаги давлат чегарасидан Амударё орқали ноқонуний тарзда ўтиши етмагандек, катта партияда наркотик моддалар олиб ўтаётганда тутилди. Икки афғонистонликнинг шахсий буюмлари назоратдан ўтказилганда, 35, 3 кило опий, 5 кг гашиш ва 4 кг героин борлиги аниқланди. Шубҳасиз, наркотик моддаларнинг барчаси мусодара қилинди. Наркотикфурушлар қамоққа олинди. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 223, 273 ва 246 моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари Фарғона вилоятида ташкил этилган тезкор тадбир натижасида Қўқонда яшовчи 45 ёшли Исроил Ғаниевни наманганлик 46 ёшли Баҳодир Низомбоевдан 2, 1 кг миқдорда опий сотиб олаётганда, тутишди. Маълум бўлдики, Баҳодир Низомбоев наркотик моддаларни Қирғизистонда яшовчи танишидан олиб республика ичкарисига яширин йўллар орқали келтирган. Ушбу факт юзасидан ҳам жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.

 

 

 

 

loading...