Америкалик аёл ўрмонда адашиб қолиб, 17 кун давомида қумурсқа еб кун кечирди…

0

 

Бу воқеа Гавайдаги Мауи оролида содир бўлган. 35 ёшли Аманда Эллер исмли аёл шу йил 8 май куни ўрмонда сайр қилишни ихтиёр этган-у, адашиб қолган.

У уйга қайта қолмагач, ота-онаси қидириш операциясини ташкил этишди. Амандани топганга 10 минг доллар мукофот пули ваъда қилинди. Кейинчалик мукофот пули беш бараварга кўпайтирилди.

24 май куни уни вертолёт ёрдамида топишди. Зудлик билан касалхонага олиб боришди.

17 кун қалин ўрмонда яшаб Аманда оёғини синдириб олган, товонларидан жиддий жароҳат олган. Туфлисини ҳам йўқотганди.

Кейинчалик Аманда ўзи гапириб берди.

— Мен катта тезликда озиб бораётганимни ҳис этиб турардим, — деди аёл. — Шу қалин ўрмонда ўлиб кетишимни ҳис эта бошлагандим. Бир жарликка тушиб кетиб, оёғимни синдирдим. Овқат топишга ҳам ҳолим келмади. Кечалари папоротник баргларини кўрпа ўрнида ёпиниб ётдим. Устимга ўрмалаб чиқа бошлаган қумурсқаларни едим. Яшаш учун курашдим…

Аманда Эллер уч кун касалхонада даволангач, уйига қайтди. Ҳозир унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти экан.

 

 

loading...