Ғаройиб ҳодисалар изидан: АРВОҲНИНГ РАФИҚАСИ…

0

 

Аманда Тиг исмли аёл кунларнинг бирида 300 йил бурун ўлим топган денгиз қароқчисига турмушга чиққанди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, саломатлиги панд бера бошлади. Жигар циррозига учради. Ўзининг тан олиб айтишича, Жек исмли ўша қароқчининг арвоҳи, яъни, унинг эри худди вампир каби вужудидаги бор энергияни ўғирлаш билан шуғулланаркан. Шу йўл билан уни ўлдиришга бел боғлаганмиш. Оқибатда аёл касалга чалинибди. Шубҳасиз, ўзига қолса бундай нарсаларга ақли етмасди. Арвоҳлар билан тиллаша олувчи мутахассисларга учраб, бўлган воқеани айтгандан кейин ҳаммаси ойдинлашди. Уларнинг маслаҳатига кўра Аманда арвоҳ билан муносабатларга нуқта қўйди. Шундан кейин саломатлиги тиклана бошлаганини ҳис этибди.

45 ёшли Аманда ўн саккизинчи асрда жонига қасд қилган қароқчи Жекнинг арвоҳи билан 2018 йил январида никоҳдан ўтган. Ирландияда бу ишни амалга оширишдан бош тортишгач, шимолда никоҳдан ўтди. Жек тўйда уни ҳеч қачон ёлғиз қўймасликка онт ичди. Албатта, арвоҳнинг ҳаракатларини медиум йиғилганларга етказиб турди.

 

 

loading...