Қочоқнинг сўнгги манзили Жиззах бўлдими?

0

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 15.09.2008 йилдаги суд буйруғига асосан Ф.Омоновдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи М.Қўшоқова фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Битта фарзандининг моддий таъминотини таъминлай олмаган ота яна бир бошқа аёл билан оила қуриб, бир нафар фарзандли бўлишган. Бироқ бу оиласи билан ҳам ажрашиб, фарзанди учун суд томонидан 26.08.2012 йилда Ф.Омоновдан алимент ундириш белгиланади.

Омонов фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилидан бедарак чиқиб кетганлиги учун унга нисбатан 2017 йил 08 июль куни қидирув эълон қилинган.

Мамжбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимларининг тезкор қидирувлари натижасида қарздор ота Жиззах вилоятидан 22 май куни топиб келтирилган.

Шу куннинг ўзида унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ҳал қилишлик учун туман маъмурий судига юборилган ва унга нисбатан суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Лекин шуни унутмайликки, фуқаронинг 15 сутка маъмурий қамоқни ўтаб чиқиши алимент қарзини тўлашдан озод қилинади, дегани эмас, азизлар.

loading...