“Глонасс-М” сунъий йўлдоши чақмоқ уришидан омон чиқди!

0

Парвоз вақтида чақмоқ уришига қарамай “Глонасс-М” сунъий йўлдоши эсон-омон орбитага олиб чиқилди. “Союз” ракета ташувчиси Плацеск космодромидан парвозни амалга оширгач, бир неча сония ўтиб чақмоқнинг улкан разряддаги тўлқинини қабул қилиб олганди. Тумшуқ қисми ва учинчи блоки чақмоқ зарбига учраган бўлсада, махсус ҳимоя воситаси сабабли бу “Союз” ишлаш тизимининг издан чиқаришига сабаб бўлмади.
Орбитага олиб чиқилган сунъий йўлдош ҳарбий космик марказ билан муваффақиятли боғланди. Ушбу сунъий йўлдош гуруҳига фазода хизмат муддатини ўтаб бўлган техник ускуналарни янгиларига алмаштириш вазифаси юкланган. Айни пайтда “Глонасс” гуруҳи 26 та космик аппарат билан боғланиш жараёнларига киришган.
Бу Плецеск космодроми орқали 2019 йилда амалга оширилган биринчи парвоз эди.

loading...