АҚШ фуқаролари нега Ўзбекистонга келишни истамайди?

0

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуман иштирокчилари анжуман кун тартибига қўйилган масалаларга доир фикр-мулоҳазалари ҳамда юртимиз ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Марк Розенбаум, Жанубий Королина университети профессори (АҚШ):

– Туризмдаги хизмат кўрсатиш соҳаси талаб даражасида эмаслиги, аэропортнинг ўзидаёқ VISA карталаридан тўловларни амалга ошириш муаммо эканлиги, Wi-fi ҳудудларнинг жуда камлиги, Интернет тезлиги пастлиги АҚШ фуқароларини Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга рағбатлантирмайди. Бу менинг шахсий кузатувларим, яна айрим майда деталлар борки, уларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

loading...