Президентнинг ўта долзарб янги қарори

0

Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республикада тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалар яратилади.

Мазкур мажмуалар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарга ёки тикув-трикотажга ихтисослашган тадбиркорларга 5 йилга, 10 фоиздан ошмаган ставкада лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага берилади.

Тижорат банклари мажмуаларда тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш учун қисқа муддатли кредитлар ажратади.

Шунингдек, мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод этилди:
???? тайёр тикув-трикотаж мажмуалари ижарага берилган кунгача фойда ва мол-мулк солиғидан;
???? республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан.

“Ўзпахтасаноат” АЖга таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига биржа орқали пахтани сотиб олиш ҳуқуқи берилди.

Мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобидан жами 80 минг 880 та янги иш ўрни яратилади.