Шахрам Ғиёсов Даврон Кабулов билан бирга ифторлик ўтказди (+фото)

0

«Миллион» гуруҳи вакили бўлган Даврон Кабулов профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 KO) билан ифторлик қилди. Бу ҳақда Кабуловнинг ўзи instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берган. У расм остига қуйидагича изоҳ қолдирган:

«Бировни бир мушт урмасданам чемпионлик камарини белга киритса булади. Олтин камар огир экан (8 кг). Боксчиларимизни тарбиялаган ота-оналарига минг рахмат – ана шундай ажойиб фарзандлар, яхши дўстлар учун!».