ЁЛҒИЗ АЁЛЛАР ЭНГ БАХТЛИ АЁЛЛАР ЭМИШ…

0

 

Лондондаги иқтисод мактаби профессори Пол Долан ўтказилган сўровномалар ва изланишлари давомида бир нарсани аниқлади. Маълум бўлишича, оилалиларга нисбатан ёлғиз аёллар ўзларини кўпроқ бахтли ҳис этаркан.

— Никоҳда фақат эркак бахтли бўлади, — деди профессор. — Чунки унга никоҳда ҳеч нарса хавф солмайди. Кўпроқ пул топса, оиласини таъминлаб қўйса бас. Шунинг эвазига кўпроқ умр кўради. Аёл эса аксинча, оилали бўла туриб фарзандлар тарбияси, рўзғор ташвишлари ва ҳоказоларни бир умр зиммасида тутиб яшайди. Шунинг оқибатида эрта ўлиб кетади. Ёлғиз аёлнинг бўйнида эса бундай ташвишлар, муаммолар, юк бўлмайди. У шу туришда ўзини бахтли ҳис этади. Ажабланарлиси, ёлғиз яшаб туриб кўп умр кўради.