Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 1 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ёзнинг илк куни. Агар яқинларингиздан ҳаддан ташқари кўп нарса талаб қилмасангиз, кунингиз жуда файзли ва тотли ўтади. Ишда сиздан жанговарлик талаб қилинади. Молиявий масалада заҳирадаги пулларга пул қўшишингиз керак бўлади. Бунча пулни нимага сарфлайман деб сира хавотирга тушманг. Олдин уларни уйгача етказиб келинг, харажатларнинг ўзи сизни қидириб келади. Кечқурун хонадонингизга анчадан бери кутилган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

1 июн куни биринчи навбатда маънан ўсиш масаласига эътибор қаратинг. Ўзингизда мавжуд истеъдодни яна бир назардан ўтказинг. Шахсий бизнесига эга дўстларимизни юқори чўққиларни забт этиш амали кутиб қолади. Харажатлар кўпайган бўлса сира ўйланманг. Яқин орада мўмай даромадлар ола бошлайсиз ва заҳира пуллар яна ўз жойига қайтади. Кечқурун яқинларингиз билан суҳбатлашиб вақт ўтказинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ниҳоят сокинлик ва гармония ҳамроҳингиз бўлади. Дам олинг, ҳаётдан завқланинг. Молиявий муаммоларни, иш жараёнларини бир четга сура туринг. Сиз орзуланган барча нарсаларга эришдингиз ҳисоб. Оиласизлар бугун романтик учрашувга отланишади. Бу учрашув чўзилгандан чўзилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланиш режимини бузиб қўйманг. Саломатликни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

1 июнда келажак сари кескин ҳаракатлар ёрдамида талпинишни бошланг. Эмоционал ҳолатингиз балансда эмас. Шунинг учун атрофдагилар билан камроқ баҳслашинг. Катта жанжал келиб чиқишига йўл қўйманг. Молиявий аҳволингизни яхшилаш жараёнида стрессли лаҳзалар юзага келиш эҳтимоли бор. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда улкан режалар тузишга шошилманг. Ҳали фурсат етмади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун кўплаб эзгу мақсадларга етишасиз. Лекин қалбингизда барибир сокинлик, ғашлик ҳолатлари ҳукм сураверади. Уларни ҳар қандай йўл билан ҳайдаб солишингиз лозим. Агар анчадан бери тадбиркор бўлишни орзулаган бўлсангиз, бугун вақти етди. Ҳаракатингизни қилинг. Муҳаббатда муваффақиятларга эришиш ё эришмаслик фақат ўзингизга боғлиқ. Кечки пайт фавқулодда олис сафарга отланишингиз мумкин. Сафар сизга омад келтиради.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

1 июн куни барча жабҳаларда омадингиз кулади. Аммо молияда муаммолардан халос бўлиш мушкул кечиши мумкин. Бу соҳада бадавлат танишлар ёрдамисиз мақсадга етиб бўлмайди. Вужудингизда қайнаб турган энергияни энг муҳим амаллар учун сарфланг. Рўзғор юмушларини адо этишда қалбингиздан қўрқув ва шубҳаларни ҳайдаб солинг. Ишхонада жанжалли давралардан нари бўлинг. Кўча таомини истеъмол қилишдан тийилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун саломатлигингизни бриллиантни сақлагандан ҳам яхшироқ сақлашингиз керак бўлади. Тез-тез хасталаниб қолаётганингизни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Демак, сув иштирокидаги муолажалар ёрдамида организмни мустаҳкамлаш, қуёшли ванна қабул қилиш, эрталаблари югуриб туришга одатланиш фурсати етди. Барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин, сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, сафарингиз ўнгидан келсин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ташқарида ёз фасли ўз ҳукмини ўтказа бошлади. Бу фаслда чўмилиш, сузиш машқларини адо этиш жуда фойдали кечади. Лекин асосий ишларни ҳам унутиб қўйманг. Бўлар-бўлмасга пул сарфлашингиз тавсия этилмайди. Тез орада бу пуллар йирик харидлар учун зарур бўлади. Кечқурунга яқин кимдир собиқ муҳаббатини тасодифан учратиб қолиши мумкин. Бардам бўлинг!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

1 июнда маънавий жиҳатдан янада юқорилаш ҳаракатида бўлинг. Муҳаббат бобида эҳтирослар сўна бошлаганини ҳис этасиз. Бироқ бу яхшиликка. Эҳтиросларсиз сиз ва жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз орасида яна гармония ҳукм сура бошлайди. Моддий жиҳатдан ҳамма қатори сиз ҳам юксалиш палласини бошдан кечирасиз. Лекин тежамкорлик биринчи ўринда туриши лозимлигини ҳам эсдан чиқарманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Сеҳр-у жодуга қаттиқ ишониб қолишдан, мўъжизалар кетидан қувишдан сақланинг. Бунинг ўрнини ҳақиқий реаллик эгаллаши лозим. Кимлардир кун давомида сафарга чиқади. Сафар давомида янги танишувларни бошдан ўтказади. Позитив кайфиятга эга чиқади. Молиявий муаммолар ҳам сизни қийноққа солмоқчи эмас. Фақат кечқурун қариндошлардан бири етказган хабар кайфиятингизни бузиши мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

1 июн куни сизни росмана бахтли лаҳзалар қуршаб олиши кутилади. Ёқимли суҳбатлар, эмоция, кутилмаган совғалардан бошингиз айлана бошлайди иншооллоҳ. Молиявий масалада тасодифларга ишонинг. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилманг. Майли, у сизнинг фойдангизга содир бўлмасин. Барибир вазият қандай юзага келса, шундайлигича қолиши лозим. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун шундай бир воқеа содир бўладики, ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Бу мартабангиз ошиши, романтик учрашув ёки энг яқин дўстингиздан айрилиш бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Рўзғордаги икир-чикирлар, катта-кичик муаммоларни бартараф этиш ҳам сизнинг чекингизда. Ишчанлик зарур бўлади. Техника воситаларини таъмирлаш ва жанжалли лаҳзаларни бартараф этиш жараёнида ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади