ЕЧЛ финали бир дақиқалик сукут билан бошланади

0

Хабарингиз бор, бугун Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги «Ванда Метрополитано» ўйингоҳида ЕЧЛ 2018/19 йилги мавсумининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади. Унда АПЛнинг икки клуби, яъни, «Ливерпуль» ҳамда «Тоттенхэм» бош соврин учун курашади.

Айнан 1 июнь санасида испаниялик футболчи Хосе Антонио Рейес йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди. У фаолияти давомида «Арсенал», «Атлетико», «Реал», «Севилья» каби жамоалар сафида ўйнаганди. Ушбу ҳодиса муносабати билан Чемпионлар лигаси финали бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланиши режалаштирилган.

loading...