Бу ҳафтани қандай об-ҳаво билан ўтказамиз?

0

Бу йилги ёз фаслининг боши ҳар сафардагидан бошқача келди. Ўзбекистон об-ҳавосига мамлакатимиз ҳудуди устидаги кучсиз циклоник жараёнлар таъсир қилиб, булутлар шаклланишига олиб келди. 3 июнь куни нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради.

4-5 июнь кунлари мамлакатимизда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади, шамол айрим жойларда секундига 15-20 м тезлик билан эсади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик бўлмайди.

6 июнда республикамиз ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метр тезликда эсади.

7-8 июнда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. 4-8 июн кунлари ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади, бу меъёрларга яқин, айрим жойларда эса озгина паст.

ЎзА