Жаҳонгир Отажонов каверчилар устидан кулаётганди, ўзи Маъмуржон Узоқовнинг «Жонон бўламан деб» қўшиғини кавер қилиб куйлабди! (+Видео)

0

Жаҳонгир Отажонов «Қадди баланд-эй» қўшиғи хит бўлганидан сўнг хоҳлаган ишимни қилишим мумкин, деб ҳисоблаяпти, шекилли. Энди у бузиб айтиш учун (профессионал тилда буни кавер дейишади) Маъмуржон Узоқовнинг «Жонон бўламан деб» қўшиғини танлабди. Энг шедевр классик таронамизни-я! Устоз куйлаган вариантини эшитганимизда бутун руҳ ва танамиз яйрарди. Жаҳонгир Отажонов куйлаган вариант эса… Худди қурбақани кўриб қолган одамдек этни жунжиктириб юборади.

Бизнинг классик қўшиқларимиз худди умрбоқий тарихий обидаларимиз каби пурвиқор ва даҳлсиз. Уларни бузиб, лой ва қум чаплаб ўзининг ақли етадиган даражада бир қаватли кулба қуриб қўйишга бирор одамнинг ҳаққи борми?

Сиздан илтимос қиламан, жаноб Жаҳонгир Отажонов! Мумтоз қўшиқларимизга тегманг! Барибир айтолмайсиз… Айтганман-ку сизга, «Айтолмайсиз!» деб…

https://youtu.be/3Q5Nc28xwTs