Тошкент шаҳрида ҳайит куни жамоат транспорти эрталаб 04: 00 да иш бошлайди…

0

 

Рамазон ҳайити муносабати билан 5 июн куни Тошкент шаҳридаги йўналишли автобуслар ва метрополитен эрталаб соат 04-00 дан иш бошлайди. Бу одатдагидан 2, 5 соат эрта демакдир. Шу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси мутасаддилари расман маълум қилишган. Шубҳа йўқки, бу ҳайит намозига борувчилар учун қулайлик туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳайит намози 5 июн куни эрталаб соат 05: 10 да бошланади.

 

loading...