Россия эстрадаси юлдузи Лолита коммунал хизматлардан қарзга ботди…

0

 

Яқинда россиялик хонанда Лолита Милявскаянинг коммунал хизматлардан қарздорлиги масаласида суд жараёни бўлиб ўтди. Москвадаги Басман суди ҳукмига кўра, энди хонанда коммунал хизматлар учун жами 720 минг рубл миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим бўлади. Бундан ташқари, ундан миқдори маълум қилинмаган давлат божи ҳам ундирилади.

Лолитанинг тан олиб айтишича, коммунал хизматлар учун атайин ҳақ тўламаган. Сабаби, коммуналчилар хонандалиги, машҳурлиги учун атайин ундан кўп пул ундиришга одатланишган.

 

loading...