Туркманистонда маҳаллий раҳбарлар таътилга чиққан талабаларни армия сафига жўнатиб юбормоқда…

0

 

Яқинда хорижда ўқийдиган тўрт нафар талаба йигит таътилга келди-ю, балога қолди. Барчаларини Ашхобод аэропортига келиб тушишлари билан армияга олиб кетишди. Фарзандларини кутиб олишга чиққан ота-оналар чапак чалганча қолаверди.

Уларнинг икки нафари Байрамалидан, қолган иккитаси Лебоп вилоятидан экан. Барчалари Туркиядаги ўқув юртларида таҳсил кўришади. Ота-оналари кутиш залида ўтириб болаларини қарши олиш умидида эди. Бироқ улар келмади. Кейинчалик суриштирувлар натижасида тўртала талаба ҳам аэропортда бир неча соат давомида сўроқ қилингани, кейин Ашхободдаги ҳарбий гарнизонга олиб кетилгани маълум бўлди. Уларнинг ҳаммасини гарнизонга келгач, армия сафида хизмат қилишдан бош тортган аскарлар бўлинмасига қўшишган.

Илгари ҳам шундай воқеа кўзга ташланган. Ўшанда Россияда ўқийдиган талаба йигит Ашхобод аэропортига келиб тушиши билан ўша ерданоқ армияга олиб кетишган.

Бунга асосий сабаб шуки, ҳануз Туркманистон қуролли кучларида офицерлардан ташқари, оддий аскарлар танқислиги ҳам катта муаммолигича қолиб кетмоқда.

 

 

loading...