Мадримов жанг қилган бокс кечасининг асосий тўқнашуви Головкин – Роллс ўртасида бўлиб ўтди (+видео)

0
Аввал хабар берганимиздек, Исроил Мадримов «Madison Square Garden» саройида навбатдаги жангини Норберто Гонсалесга (Мексика) қарши ўтказиб, бокаут билан зафар қучди.
Мазкур бокс кечасининг асосий баҳси эса қозоғистонлик Геннадий Головкин канадалик Стив Роллс ўртасида ўтказилди. 12 раундга мўлжалланган ушбу жангнинг тўртинчисида Головкин рақибини нокаутга учратиб, ғалабага эришди.
Қайд этиш жоизки, Роллс фаолиятидаги илк мағлубиятини 20 жангига келиб қабул қилиб олди. Бунгача у 19та жангининг барчасида (10 нокаут билан) рақибларини таслим этганди.
Ўз навбатида Головкин проф боксдаги 39 ғалабасини (35 нокаут) қўлга киритди. У бир бора рақиблари билан муроса йўлини танлаганди. Шунингдек, 37 ёшли чарм қўлқоп устаси фаолиятидаги ягона мағлубиятини ўтган жангида мексикалик Саул Алварездан қабул қилиб олган ва тўртта чемпионлик камарини бой берганди.

 

loading...