Тошкент вилоятида педофил қўлга олинди. Аммо уни жазога тортиш учун қонун моддаси йўқ эмиш…

0

 

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги «Тошлоқ» маҳалласида 40 ёшли исми-шарифи сир тутилган педофил қўлга олинди. У 2019 йил 5 июн куни маҳаллада бўлиб ўтаётган ҳайит байрамидан фойдаланиб 8 яшар қизни алдов йўли билан, аниқроғи, 100 минг сўм пул беришни ваъда қилган ҳолда ўз уйига олиб киришга ва номусини булғашга уринган.

Қизалоқнинг отаси шикоят аризасида қизчасини бу балодан шу маҳаллада яшовчи П. К. исмли эркак асраб қолганини баён этган. Яна шуни алоҳида таъкидлаганки, педофилни тутишгач, маҳалладагилар ўзлари суд ўтказишга уринишган. Бироқ кўпчилик бу ҳаракатларни содир этишга йўл қўймаган. Уни милиция қўлига топширишни маъқул кўришган. Ҳақиқатан педофилни тутишгач, кимлардир бу жараённи видеокамерага туширган. Унда одамлар педофилни ўртага олган ҳолда «Бундай маразларни ўлдириш керак» дея бақирган.

Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Лекин ачинарлиси, Ўзбекистон жиноят мажмуасида педофилга нисбатан жазо белгиловчи модданинг ўзи йўқ экан.

 

 

loading...