Фарғонада бозор ёниши оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, тан жароҳати олмаган.

0

9 июнга ўтар кечаси соат тахминан 2:10 да Марғилон шаҳар «Пичоқчи» маҳалласи Хиёбон кўчасида жойлашган «Марғилон умумий улгуржи савдо» компаниясига қарашли улгуржи ва чакана товарлар сотишга ихтисослаштирилган 3-сонли савдо павильонида ёнғин содир бўлган. Тадбиркорларга етказилган зарар ҳисобланмоқда

Павильонда тунги навбатчиликда қолган Ш.И. соат тахминан 2:00 да 3-сонли савдо павильони том қисмидаги электр симида қисқа туташув бўлиб, кучли чақнаш юз берганлигини ва натижада ёнғин келиб чиққанлигини кўриб, бинони электр тармоғидан узиб, бу ҳақда дарҳол Марғилон шаҳар ёнғин қутқарув қисмига хабар берган.

loading...